Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига ҳужжатлар қабул қилиш бошланмоқда

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига ҳужжатлар қабул қилиш бошланмоқда
НОВОСТИ
19:08, 11 август 2020
5 096
3

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига ҳужжатлар қабул қилиш бошланмоқда. Ҳужжатларни топшириш фақат онлайн шаклда амалга оширилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3657-сон ҳамда 2018 йил 3 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3997-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек республикада балиқчилик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 – йил 19 июлдаги “Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 608-сон қарори билан мазкур филиал ташкил этилди

2020/2021 ўқув йили учун Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига кундузги таълим шаклида қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади:

Шифр

Таълим йўналиши номи

Кундузги таълим шаклида қабул параметрлари

Сиртқи таълим шаклида қабул параметрлари

Жами

шу жумладан

Жами (100 фоиз контракт)

грант

контракт

35.03.08

“Сув биоресурслари ва аквакультура”

75

30

45

50

05.03.06 

“Экология ва табиатдан фойдаланиш” (экология)

75

30

45

50

19.03.03 

“Озиқ-овқат технологияси”

75

30

45

50

38.03.01

“Иқтисодиёт” (корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти)

75

30

45

50

Ҳужжатлар 2020 йил 10 августдан 10 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади, кириш имтиҳонларининг ўтказилиш санаси ва жойи astu.uz сайтида эълон қилинади.

Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш фақат онлайн шаклда Филиалнинг электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади (батафсил маълумот astu.uz сайтида). 

Ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилиб, қуйидаги фанлар бўйича тест синовлари орқали ўтказилади: 

Шифр

Таълим йўналиши номи

Кириш имтиҳонлари

35.03.08

“Сув биоресурслари ва аквакультура”

Рус тили

Биология

05.03.06 

“Экология ва табиатдан фойдаланиш” (экология)

Рус тили

Биология

19.03.03 

“Озиқ-овқат технологияси”

Рус тили

Химия

38.03.01

“Иқтисодиёт” (корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти)

Рус тили

Математика

Филиалдаги таълим жараёни Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Астрахань давлат техника университети (Бош муассаса) томонидан тасдиқланган ўқув режалари, фан дастурлари асосида рус тилида  амалга оширилади

Филиалда таълим олиб, олий таълимнинг ўқув дастурларини ўзлаштиришни якунлаган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган талабаларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ Астрахань давлат техника университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: 

1. Ариза.

2. Умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси нусхалари рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан.

3. Паспорт (16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) нусхаси, рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан (jpg ёки pdf форматида).

4. 3х4 см ўлчамдаги фотосурат (рангли фотосурат, jpg форматоқ фондарасмий кўринишда).

Қўшимча маълумот учун телефонлар:

(99) 542-17-34(90) 330-46-24, Нарзуллаев Суннатулло.

Сайт: http://www.astu.uz/

E-mail: kpriymnaya.astu@mail.ru

 

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (3)
Топ из этой категории
Экзамены в филиале проводятся 15-16 октября 2020 года. Экзамены в филиале проводятся 15-16 октября 2020 года.
Место проведения вступительных испытаний ...
10.10.20
3 354
20
ПРОХОДНЫЕ БАЛЛЫ НА 2020-2021 УЧЕБНЫЙ ГОД ПРОХОДНЫЕ БАЛЛЫ НА 2020-2021 УЧЕБНЫЙ ГОД
Проходные баллы и отбор на образовательные направления по результатам тестовых испытаний проведённых для приёма...
27.10.20
2 749
6
© 2020
Все права защищены. astu.uz
Разработка дизайна: Designed by IxtiyoR
Координаты 100164, Ташкентская область, Кибрайский район, ул.Университетская, 2
e-mail: tashkent.agtu@bk.ru
Приемная Директора: (91) 606-54-38, Общий отдел: тел./факс (71) 260-48-69
Понедельник-пятница: 9.30 -17.00 Суббота: 9.30 - 15.00
Транспорт Остановка "ТГАУ" (ул. Университетская) Маршрутки: 140, 593, 77. Автобусы: 115, 96, 83, 119, 5А, 36, Остановка "ТГАУ" (ул. Университетская)